weather

Озодбек Назарбеков турк киноижодкорлари билан қайси фильм борасида музокара ўтказди?

Озодбек Назарбеков турк киноижодкорлари билан қайси фильм борасида музокара ўтказди?

Жорий йилнинг 20—25 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Туркия Республикасида ташриф билан бўлди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида Туркия Республикасининг туризм ва маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ахмад Халук Турсун ва турк ижодкорлари томонидан суратга олинган «Дирилиш» фильми продюсери ва режиссёри Меҳмет Бўздағ билан учрашувлар ўтказилди. 

Учрашувда тарихий сиймо ва мўғул бочқинчилари зулмидан ярим жаҳонни сақлаб қолган халоскор Жалолиддин Мангуберди фильмини тасвирга олиш борасида музокаралар олиб борилди.