weather

Ўзбекистонлик опера қўшиқчиси Рамиз Усмонов Россияда яккахон концерт беради

Ўзбекистонлик опера қўшиқчиси Рамиз Усмонов Россияда яккахон концерт беради

Москва давлат Кремль саройида анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган «Романсиада юлдузлари» халқаро гала-концертида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Рамиз Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этади.

Дунёнинг йигирмадан зиёд мамлакатидан қатнашиши кутилаётган жаҳон операсининг энг ёрқин вакиллари мусиқий кечасида Рамиз Усмонов испаниялик таниқли бастакор Агустин Ларанинг «Гранада» номли қўшиғини ижро этади.

Шунингдек, хонанда 27 январь куни Москва шаҳридаги «Романсчилар уйи» концерт залида ўзининг «Менинг қуёшим» деб номланган яккахон концертини опера ихлосмандлари эътиборига ҳавола этади. Мазкур дастурда Рамиз Усмонов жами 16 та қўшиқ ва ариялар куйлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамиз Усмонов 2008 йилда Россия Федерациясида бўлиб ўтган «Романсиада – 2008» халқаро танловида иккинчи ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, у шу кунга қадар Германия, Австрия, Озарбайжон. Белоруссия, Қозоғистон сингари мамлакатларда ўтказилган халқаро мусиқий танлов, фестивалларда қатнашиб, юқори ўринлар ва ўз мухлисларини топишга муваффақ бўлган.