weather

Ўзбекистонда машҳур хонанда Шабнам Сурайё яна концерт беради

Ўзбекистонда машҳур хонанда Шабнам Сурайё яна концерт беради

Тожикистонлик хонанда Шабнам Сурайё Ўзбекистонга келади.
“Яқинда мен серқуёш Ўзбекистонда бўламан. Мени укамнинг (Зохиршох Жўраев таҳ.) 3-4 февраль куни Тошкентда катта концерти бўлади. Ўша ерда янги дуэт қўшиғимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз”, - деб ёзган хонанда ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Қўшиқчининг мухлислари бу хабардан хурсанд бўлиб, Самарқандда ҳам концерт беришини сўрашди.

Ўтган йил апрель ойида Шабнам Сурайё Ўзбекистонда “Бойсун баҳори” фольклор фестивалида иштирок этди.