weather

Ўзбекистонда «Олтин ҳумо» миллий киномукофоти таъсис этилди

Ўзбекистонда «Олтин ҳумо» миллий киномукофоти таъсис этилди

Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг 10 апрель куни Тошкент шаҳрида, «Туркистон» саройида бўлиб ўтади. Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган кино соҳасидаги барча ижодкорларнинг ижодий ишларини кенг тарғиб қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижодкор орасида соғлом ижодий рақобатни шакллантириш кинотақдимотнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Миллий мукофот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун «Олтин ҳумо» махсус мукофоти;
Энг яхши ҳужжатли фильм;
Энг яхши анимацион фильм;
Энг яхши графика иши;
Энг яхши овоз режиссёри;
Энг яхши монтаж иши;
Энг яхши грим рассоми;
Энг яхши либослар бўйича рассом иши;
Энг яхши рассом иши;
Энг яхши кино бастакори;
Томошабинлар меҳрини қозонган фильм;
Энг яхши операторлик иши;
Энг яхши сценарий;
Энг яхши режиссёрлик иши;
Энг яхши эркак роли учун;
Энг яхши аёл роли учун;
Энг яхши фильм.
Кинотақдимотда 2017 йил 1 январидан 2018 йил 31 декабрга қадар премьераси бўлиб ўтган давлат ва нодавлат студияларининг тўлиқ метражли бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлари қатнашиши мумкин.

Аризалар жорий йил 21 январдан 21 февралгача қабул қилинади.