weather

"Ўзбеккино"

"Ўзбеккино"

«Ўзбеккино» раҳбари Фурқат Зокиров ва АҚШнинг UPF кино компанияси директори Даниэл Тутт ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Ўзбеккино» Миллий агентлигида мамлакатимизга  ижодий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик мақсадида  келган АҚШнинг «Unity Productions Foundation» (UPF) делегацияси билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди ва учрашув сўнггида меморандум имзоланди.

Учрашувда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, халқаро алоқаларни ривожлантириш хизмати бошлиғи Умид Зуннунов, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, продюсер Зафар Йўлдошев ва АҚШнинг UPF компанияси директори Даниэл Тутт, директор ёрдамчиси Лена Сулповар ва кино ижодкорлар иштирок этишди.

Учрашув сўнггида икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида кино соҳасидаги бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Меморандумга «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров ва Америка Қўшма Штатларидан келган делегация раҳбари, кинопродюсер ва режиссёр Даниэл Тутт имзо чекдилар.

 

 

Фото: «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати